"Анжи" ҳимоячиси Кристофер Самба "Динамо"га қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан қртоқлашди.
- Мен жамоа билан атиги бир ҳафтадан буён бирганман, бугун ғалаба қозондикми, демак, жамоага қўшилиб кетишни уддалабман. "Анжи" билан Чемпионлар лигасида ўйнашни орзу қиламан.
- Россия ҳақида биринчи таасуротларингиз?
- Совуқ ва "пробкалар". Россия менга ёқяпти. "Анжи"нинг ажойиб ишқибозлари ва ҳамкорлари мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаяптилар.
- Англияда ҳам бугунгидай майдонларда ўйнаганмисиз?
- Йилнинг бу вақти учун - нормал майдон. Яхши деганим йўқ, у ёмон аҳволда. Лекин қиш учун нормал ҳолатда. Англияда ҳам йилнинг бу вақтида майдонлар худди шунақа бўлади.