ФИФА кунларидан фойдаланиб Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг ноябрь ойидаги йиғинини бошлади.
Хабарингиз бор, Шаҳбозбек Умаров COVID-19 инфекцияси билан касалланганлиги сабабли Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бу галги ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этолмайди. Мураббийлар штабининг қарорига кўра, Умаров ўрнига терма жамоага “Қизилқум” клуби футболчиси Ислом Кенжабоев жалб этиладиган бўлди.