«Барселона» бош мураббийи Хави жамоада янги қоидаларни жорий қилди.
Эндиликда футболчилар машғулот бошланишига бир ярим соат қолганда клуб базасига етиб келиши керак. Бу вақт ичида улар нонушта қилиши, машғулотларга тайёргарлик кўриш ва индивидуал машқларни бажариши лозим. Мураббийлар штаби аъзолари эса машғулотлар бошланишидан 2 соат олдин клуб базасида бўлиши шарт.
Хави, шунингдек, қоидабузарликлар учун жарима тизимини ҳам қайтарди. Такрорий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори ошиб бораверади. Ушбу қоида Луис Энрике клубни тарк этганидан сўнг бекор қилинганди.
Бундан ташқари, футболчилар яхши имижда бўлиши ва оммага ўрнак бўлиши керак.