«Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Стив Макманаман ярим ҳимоячи Пол Погбани сотиб олиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида гапирди.
«Реал» Погбани сотиб олиши керак. Унга ажратилган пуллар, албатта, ўзини оқлайди.
Сиз жамоада кимлар борлигини ҳисобга олишингиз керак. Уларда 36 ёшли Лука Модрич, 30 ёшдан ошган Тони Кроос бор. Февралда Каземиро 30 ёшга тўлади. Бу рақамлар эътибор беришга арзийди. Албатта, жамоада ва унинг рўйхатида бошқа футболчилар ҳам бор. Лекин Погба билан шартнома имзолаш қийин бўлади, деб ўйламайман.
У ҳозир яхши ўйнаяптими? Йўқ албатта. Бу ҳақда гапириш осон. У «Ливерпуль»га қарши ўйинда захирадан майдонга тушганида кучсиз кўринарди. «Аталанта»га қарши ўйинда у секин ҳаракат қилди ва кўп хатоларга йўл қўйди. Унинг формаси «Реал»га ўтиш учун етарли эмас эди. Аммо у ўтмишда «Ювентус» ва Франция терма жамоасида ўйнаб, ўз даражасини кўрсатган.
Афтидан, ўзгариш унга фойда келтиради.
Ҳозирги «Юнайтед» Погбанинг кучли томонларини очиб бера оладими, билмайман. Аммо «Реал»да бу нарса бўлиши мумкин. Агар Мбаппе ёки Эрлинг Холланд бўлса ҳам, бу компанияда Погба ҳақиқий суперюлдуз бўлади», - деди Макманаман.