Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтаётган Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги гуруҳ учрашуви давом этмоқда. "Бунёдкор" Австралиянинг "Аделаида Юнайтёд" клуби билан баҳслашмоқда.
Ҳозиргина ўйиннинг иккинчи тайми бошланди. Ҳозирча меҳмонлар ўйинчиси Богарднинг 12-дақиқада киритган голи ягона бўлиб турибди.
"Қалдирғочлар"дан иккинчи таймда ҳужумкор ўйин ва ижобий натижа кутиб қоламиз.