“Аделаида” бош мураббийи Лусиано Трени ўз жамоасининг ғалабасини тартибли ўйин ва Ўзбекистонда миллий чемпионат ҳали бошланмагани билан боғлади.
— Биринчи бўлимда “Бунёдкор” бизга ўйнаш имкониятини берди. Натижада гол уришнинг уддасидан чиқдик. Иккинчи бўлимда эса “Бунёдкор” яхши ўйин кўрсатди. Жамоамиз ўз характерини намойиш қилиб, тартибли ўйин кўрсатгани туфайли ғалабани қўлга киритди.
— “Бунёдкор” ғалаба қозониши учун бугун нима етишмади, деб ўйлайсиз?
— “Бунёдкор” икинчи бўлимда қўлидан келган барча ишни қилди. Лекин биз рақибга ўйнаш учун бўш зона бермадик.
— Европада ички чемпионатда ишлари ишлари юришмаётган жамоалар халқаро ўйинларга асосий эътиборни қаратишади. Сиз ҳам шундай қиласизми?
— Ҳар бир ўйин турлича бўлади. Бугун биз ўзимизнинг стратегиямиз орқали ютдик. Бугун кўпроқ тўпни назорат қилиб, эркин ҳаракат қилиш имконига эга бўлдик. “Бунёдкор”га эса эркин ўйнаш имконини бермадик. Мезбонлар нимагадир бизнинг ўйинчилар кўп бўлган жойдан ўйнашга интилишди. Натижада биз ҳужумларни тўхтатиб қўявердик.
— Бугун “Аделаида” жисмоний ҳолатининг яхшилиги эвазига ҳам ғалаба қозонди.
— Ҳа, бизда мавсумнинг ўртаси бўлса, Ўзбекистонда мавсум энди бошланмоқда. Шунинг биз 90 дақиқа давомида яхшироқ ўйин намойиш қилдик.