АҚШнинг Анахейм шаҳрида Тошкент вақти билан 14 ноябрь тонгида ўрта вазн тоифасидаги WBO Intercontinental камари учун Хайме Мунгия (38-0, 30 КО) ва Габреил Росадо (26-14-1, 15 КО) ўртасидаги жанг жанг бўлиб ўтди.
Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди. Қизғин ва зарбаларга бой ўтган беллашувда енгилмас Мунгия 118-110, 119-109 ва 117-111 ҳисобида Росадони мағлуб этиб, WBO Intercontinental камарига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Росадо 2021 йилнинг июнь ойида ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиевни нокаутга учратганди.