Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Португалия - Сербия баҳсидан кейинги фикрлар: "65,000 ишқибоз кўз ўнгида яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди"

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида Португалия ҳамда Сербия терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 90-дақиқасида Александр Митрович томонидан киритилган гол сербияликларни Қатарда ўтадиган мундиалга олиб чиқди. Шу пайтга келиб ҳисоб 1:1 эди. Ушбу ғалабадан кейин Сербия 20 очко жамғарган ҳолда А гуруҳида биринчи ўринни эгаллади ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Ўйиндан кейин мураббий ва футболчилар ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Сербия терма жамоаси ҳужумчиси Александр Митрович: "Ажойиб ўйин бўлди. Натижага ҳақли эришдик. Биз бугун оýиннинг ҳар бир жабҳасида рақибдан яхшироқ ўйнадик. Хатоимиздан кейин гол уришди, лекин умуман бизда уч ёки тўртта имконият бўлди. Ўйлайманки, ғалабага ва Қатарда ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ҳақли эдик".

"Голим ҳақида гапирадиган бўлсам, Тадичдан яхши кросс бўлганди. Биз бир-биримизни яхши биламиз. Қаерда бўлишимни жуда яхшуи билади, у қаерга тўп узатишини биламан. Бу биз учун яхши. Яхши реакция кўрсатдим, зарба беришга ҳаракат қилдим, тўп тезлик билан сакраб келди ва тўрга бориб тушди".

Португалия терма жамоаси устози Фернандо Сантуш: "Ўйинни яхши бошладик, гол урдик, кейин эса тўпни йўқота бошладик, чизиқларда кўп йўқотдик. Оýинчиларни чақирдим ва уларга тушунтиришга ҳаракат қилдим. Вингерларимиз орқага етарли даражада қайта олишмади. Улар баландроққа илинишга мажбур бўлишди. Ҳар доим кўп қийинчиликларга дуч келдик, футболчилар бундан чиқиб кетишга ҳаракат қилишди, бироқ, тўп бизда бўлганида, уддалай олмадик. Ҳужумга ўтисни бошлаган пайтимизда, рақиб учун доим муаммолар яратдик - аммо кўп ҳолларда буни қила олмадик. Ҳаракат қилдик. Қонимизда оýнаш учун тўпга эгалик қилишимиз керак. Бернарду тўпни хоҳлади ва оýнашга ҳаракат қилди. Аммо, у фақат бир ўзи эди. Биз қўруқв ва хавотир билан оýнадик. Ўйинда кам ўзгариш қилдик. Жавобгарлик мени бўйнимда".

Португалия ярим ҳимоячиси Бернарду Силва: "Португалиядан қўрқинчли ўйин. Эрта гол урдик, лекин ўйнашда тўхтаб қолдик. Яхши тушунтириш топа олмаяпман. Биз яхшироқ қилишимиз мумкин эди. Олдимизда плей-офф ўйини бор ва саралашдан ўтишимиз учун энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз. 65,000 одамларга билан тўлган стадионда яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим эди".

Манба: uefa.com
Киритилди: 10:22, 15.11.2021.
Ўқилди: 3902 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.