Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

“Нефтчи” Ўзбекистон U-18 чемпионатида ғолиб чиқди

Баҳо:
+1 | -

Жорий йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон U-18 чемпионатига қуръа ташланган эди. Апрелда старт олган мусобақа ноябрга қадар давом этди ва сўнгги турга келибгина U-18 чемпионатида зафар қучган жамоа номи аниқ бўлди.

16 ноябрь санасида Ўзбекистон U-18 чемпионатида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. 18 ноябрга белгиланган 17-турнинг қолдирилган ўйини “Қўқон-1912 U-18” – “Хоразм U-18” учрашувини инобатга олмаганда мавсумнинг қолган барча ўйинлари ўтказиб бўлинди.

Сўнгги турда АГМК U-18 меҳмони бўлган “Нефтчи U-18” 2:4 ҳисобида якунланган ўйинда муҳим ғалабани тантана қилди ва бу орқали фарғоналиклар энг яқин таъқибчи “Пахтакор U-18”дан 2 очкога ўзиб кетган ҳолда 55 очко билан якунда 1-ўринни қўлга киритди. “Шерлар”га кумуш медаллар насиб этган бўлса, 3-поғонани 51 очко билан “Навбаҳор U-18” банд этди.

Бу йил Суперлига ва Про лига клубларининг U-18 жамоалари илк бора умумий Ўзбекистон U-18 чемпионатида иштирок этишди. Жами 24 та клуб ғолиблик учун кураш олиб борди. Бунда ҳар бир клуб жами 23 тадан учрашувда майдонга тушиши ҳамда ҳар бир рақиб билан чемпионат якунига қадар фақатгина бир мартадан тўқнаш келиши кўзда тутилган эди.

2020-йилги мавсумда U-18 чемпионати фақатгина Суперлига клублари ўртасида ташкил этилган бўлиб, пандемия сабаб ўйинлар сони 26 тадан 13 тагача қисқартирилган ва марказлашган форматда ўтказилганди.

Айнан 2020 йилда Суперлига ва Про лига тарбияланувчилари ўртасида умумий чемпионат ташкил этиш масаласи кўтарилган бўлиб, ЎзПФЛ 2021 йили ушбу ташаббусни амалга татбиқ қилди. Бу жиҳат Суперлига ҳамда Про лига ўртасидаги тафовутнинг йилдан-йилга камайиб бориши, профессионал клублар қошидаги академия битирувчилари ўртасидаги чемпионат нуфузи ва савиясини йилдан-йилга ошиб бориш мақсадида амалга оширилмоқда. Келаси 2022 йилда ҳам Ўзбекистон U-18 чемпионати Суперлига ва Про лига жамоалари иштирокида умумий тарзда ташкил қилинади. 

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:47, 16.11.2021.
Ўқилди: 2034 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3985]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3909]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3388]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3332]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3103]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2340]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2138]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2117]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1972]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1924]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик