Ҳимоячи Дани Алвес «Барселона»да нечанчи рақамли футболкада ўйнаши маълум бўлди. Бразилиялик футболчига 8-рақамли форма тақдим этилди. Ушбу рақамда узоқ йиллар давомида Андрес Иньеста тўп тепиб келган эди.
Бу рақам «Барса»даги ягона бўш рақам эди. Миралем Пьянич «Бешиктош»га ўтиб кетгач, 8-рақам бўшаб қолганди.
Эслатиб ўтамиз, Алвес бир неча кун аввал «Барселона» билан ярим мавсумга мўлжалланган шартнома имзолади. У январь ойидан бошлаб расмий ўйинларда иштирок этиши мумкин.













