Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

«Бухоро»нинг стадиони мавсумга тайёрланмоқда (Фотогалерея)

Баҳо:
+5 | -

Миллий чемпионатимининг янги мавсуми бошланишига ҳам 10 кун вақт қолмоқда. 15 март куни янги мавсум старт олади.

Ҳозир барча жамоалар яқинлашаётган мавсумга жиддий таёргарлик кўришмоқда. Келаётган мавсум ўтган йилгиларига қараганда янада шиддатлироқ ва кучлироқ ўтиши кутилмоқда. Чунки кўп жамоалар савия жиҳатдан бир-бирига яқин, тенг кучга эга. Айнан шу омиллар чемпионатимизда кучсиз жамоа қолмаганлигини билдиради: ҳеч бир жамоа бошқасини аяб ўтирмаслиги ҳозирданоқ маълум.

Албатта, ҳар бир жамоанинг ютуқлари фақатгина футболчилар ва мураббийлар қўлида эмас, балки ушбу муваффақиятларнинг қўлга киритилишида жамоа мухлисларининг ҳам беқиёс ҳиссалари бор. Бежизга «футбол мухлислар учун уйналади», деган ибора бот-бот тилга олинмайди.

«Бухоро» футбол клубининг мухлислари ҳам ўз жамоаларига содиқ мухлислар ҳисобланишади. Бухоро халқи футболни севади ва футбол билан яшашади. Бугунги маколам мухлисларни муҳокама қилиш учун ёзилгани йўқ, балки ҳар бир мухлис қалбида хавотир уйғотаётган, энг кўп муҳокама қилинаётган масала — СТАДИОН ҳақида кетади.

Ҳа, дарҳақиқат, бугун Бухородв кўчада кимни кўрсангиз, қайси футбол мухлисини учратсангиз ҳамма бир саволни беради: «Стадионда нега қурилиш тўхтаб қолган?!", «Наҳотки Фарҳод Магометовнинг «агар «Бухоро» жамоаси 2012 йил мартда стадион муаммосини бартараф этмаса, Муборакда уйнайди», айтган гапи рўй берса?!», «Ахир Муборакка шунча мухлис қандай қилиб бориб келади?!»

Борса 500 нафар мухлис ўз машинасида борар, қолганлар-чи? Ёш болалар-чи? Бутун Бухоро мухлислари футболни соғинишди. Барча 15 мартни интиқлик билан кутишмоқда, жуда қизиқарли ўтиши кутилаётган «Бухоро» — «Пахтакор» учрашувини байрам сифатида қабул қилишди, бу байрамни мухлислар ЎЗ УЙЛАРИДА НИШОНЛАШМОКЧИ! 20 МИНГДАН ОРТИҚ МУХЛИС ушбу ўйинга ташриф буюриши кутилмоқда.

Стадионга борганимда иш қизғин давом этаётганининг гувоҳи бўлдим. У ердаги баъзи мутассадилар билан суҳбатлашганимда СТАДИОН 15 МАРТГАЧА ТЎЛИҚ ТАЪМИРДАН ЧИҚИШИни айтишди ва юрагим озгина таскин топди! Ушбу хавотирларимиз ўринсиз бўлиб чиқишини жуда-жуда хоҳлар эдим ва 15 мартда стадион минглаб мухлисларни ўз бағрига қабул қилишига жуда-жуда ишонгим келади.

Акмал ИРГАШЕВ,
Бухоро шаҳридан

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:44, 07.03.2012.
Ўқилди: 13911 марта.
Фикрлар: 42 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [14137]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [8016]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [5036]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4281]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3863]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3574]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3146]

Goal.com «Олтин тўп»—2026 даъвогарларининг янгиланган рейтингини тақдим этди [3065]

Score90: «Олтин тўп-2026» учун курашда кутилмаган етакчи пайдо бўлди (ТОП 5) [2740]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2539]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик