Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячи Никлас Зюлени қўлдан чиқариши мумкин. Инсайдер Кристиан Фалк хабарига кўра, Бундеслига чемпиони раҳбарияти футболчига маошини 10 миллион еврогача ошириш билан янги шартнома таклиф қилган, бироқ футболчи бу суммани кам дея баҳолаган.
Никлас кўпроқ маош олишни хоҳлайди. Мюнхенликлар яхшироқ таклиф билан чиқишмаса, у жамоани ўзгартиришга тайёр. Инглиз ОАВ хабарига кўра, футболчига Англиянинг “Ньюкасл” клубидан ажойиб таклиф бор. Таъкидланишича, бу Зюлега ҳам қизиқ тюлмоқда.
Футболчининг “Бавария” билан шартномаси келаси ёзда якунига этади. Шу тариқа футболчи январда бошқа клублар билан эркин музокара олиб бориши мумкин.













