Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Канададан ҳоккейча натижа, Депай Кейнни ортда қолдирди. 2021 йилдаги энг сермаҳсул терма жамоалар ва футболчиар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол йили ниҳоясига етди. Миллий терма жамоалар навбатдаги тўқнашув 2022 йилда бўлиб ўтади, демак, натижаларни ҳисоблаш вақти келди. Келинг, бошқаларга қараганда кўпроқ гол урган жамоалар ва футболчиларнинг ўйини статистикасига тўхталиб ўтамиз.

 

2021 йилда энг кўп гол урган терма жамоалар

- ФИФАнинг расмий рўйхатига фақат турнир ўйинлари ва ўртоқлик ўйинлари киритилган.

- Агар голлар тенг бўлса, энг яхши ўртача кўрсаткичга эга жамоа рейтингда юқорироқ бўлади.

 

10-ўрин. Италия ва Панама - 18 ўйинда 38 та гол (ҳар бир ўйинда ўртача 2,11 та)

9-ўрин. Жазоир - 10 ўйинда 38 гол (3,8)

8-ўрин. Бельгия - 17 ўйинда 39 гол (2,29)

7-ўрин. Япония - 11 ўйинда 41 гол (3,73)

6-ўрин. АҚШ - 20 ўйинда 42 гол (2,1)

5-ўрин. Дания - 18 ўйинда 45 та гол (2,5)

4-ўрин. Голландия - 16 ўйинда 46 гол (2,88)

3-ўрин. Германия - 16 ўйинда 50 та гол (3,13)

2-ўрин. Англия - 19 ўйинда 51 гол (2,68)

1-ўрин. Канада - 19 ўйинда 55 та гол (2,89)

 

- 2021 йилда энг сермаҳсул 11   терма жамоа орасида, УЕФА (Европа) – 6, КОНКАКАФ (Шимолий Америка) – 3, ОФК (Осиё) – 1, CАФ (Африка) – 1.

Панама КОНКАКАФ зонасида 2022 йилги жаҳон чемпионатининг дастлабки саралаш босқичида Ангуиллага қарши битта ўйинда голларининг учдан бир қисмини (38 тадан 13 таси) киритди. Ушбу ўйин 13:0 ҳисобида якунланди.

- Японияликлар Жаҳон чемпионати саралашининг икки ўйин натижасига кўра рейтингдан жой олишди.  “Самурайлар” икки ўйинда 24 та гол уришди: Мўғулистонни 14:0 ҳисобида мағлуб этишган бўлса, Мянма дарвозасига жавобсиз 10 та гол уришди. Япониянинг қолган натижалари ажабланарли эмас: 9 ўйинда 17 та гол (1,89).

- Жазоир 2021 йилда ҳар бир ўйинда ўртача 3,8 гол билан энг юқори баллга эга. “Чўл тулкилари” асосан Нигер ва Жибути термаларига қарши ўйинларда ўз статистикасини яхшилаб олган. Улар 4 та ўйинда 22 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишган.

 

- Голландия терма жамоасининг Норвегия устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабаси нафақат “лолалар юрти” футболчиларини ЖЧ-2022 финалига олиб чиқди, балки уларга 2021 йилда энг сермаҳсул 4 та терма жамоа орасига киришга имкон берди.

 

- Германия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш учрашувлари доираси кузги саралаш босқичининг 7 та учрашувида 31 та гол урди. Шу тариқа, “немис машинаси” Ханси Флик бошчилигидаги ўртача кўрсаткичи ҳар бир ўйинда 4,43 тадан гол уриб, ажойиб натижа кўрсатган.

 

- Ажабланарлиси, 2021 йилда энг кўп голни Канада терма жамоаси урган. Ҳа, биз ҳали ҳам хоккей эмас, футбол ҳақида гапиряпмиз. Альфонсо Дэвис ва Ко йилни ажойиб бошлади: Бермудага 5 та, Кайман оролларига 11 та, Арубага 7 та, Суринамга 4 та гол. Улар турнир жадвалида АҚШ ва Мексикадан олдинда. Канада ҳозиргача 8 учрашувдан сўнг мағлубиятсиз ўйин кўрсатмоқда ва гуруҳдаги энг кўп гол уришди (13).

 

2021 йилда халқаро миқёсда энг кўп гол урган футболчилар

 

6-7 ўринлар. Ромелу Лукаку (Бельгия) - 12 ўйинда 11 гол (ҳар бир ўйинда 0,92 гол)

6-7 ўринлар. Роберт Левандовски (Польша) - 12 ўйинда 11 гол (0,92)

5-ўрин. Криштиану Роналду (Португалия) - 14 ўйинда 13 та гол (0,93)

3-4 ўрин. Кайл Ларин (Канада) - 13 ўйинда 14 та гол (1,08)

3-4 ўрин. Али Мабҳут (БАА) - 13 ўйинда 14 та гол (1,08)

2-ўрин. Ҳарри Кейн (Англия) - 16 ўйинда 16 гол (1)

1-ўрин. Мемфис Депай (Голландия) - 16 ўйинда 17 гол (1,06)

 

- 2021 йилда бирданига олти нафар футболчи ўз терма жамоалари сафида 9 тадан гол уришди: Карим Бензема ва Антуан Гризманн (иккаласи ҳам Франция), Лионель Месси (Аргентина), Ислом Слимани (Жазоир), Ву Лей (Хитой) ва Эран Захави (Исроил).

- Лукаку ва Левандовски терма жамоасидаги энг яқин таъқибчиларидан катта фарқ ўтиб кетишди: Ромелу «қизил иблислар» сафида 68 та гол урди (бельгияликлар тарихидаги иккинчи снайпер: Эден Азар - 33 та гол), Роберт Польша терма жамоаси таркибида рақиблари дарвозабоини 74 марта ранжитган (Грзегорз Лато иккинчи ўринда - 26 гол).

- Криштиану Роналду 2021 йилда терма жамоалар даражасида барча даврларнинг энг сермаҳсул футболчисига айланди: у эронлик Али Дайини ортда қолдирди, бугунги кунда ЕриРонинг Португалия таркибидаги голлари сони 115тага етди. Ҳар бир гол рекордни янгилашда давом этаверади.

- Бирлашган Араб Амирликларининг суперҳужумчиси учун 14 та гол энг яхши натижа эмас, сабаби Али 2019 йилда 19 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Унинг ҳисобида 98 та халқаро ўйинда 79 та гол бор. Али эндигина 31 ёшда ва уни Ҳиндистон, Иордания, Индонезия ва Шри-Ланка билан кўплаб учрашувлар кутиб турибди. Кутиб қол, Криштиану! Имконингиз бўлганда гол ур. Осиёдан яна бир тўпурар таъқиб этмоқда.

- 2021 йилги сўнгги икки ўйин олдидан Гарри Кейн ҳисобида 9 та гол бор эди, аммо ноябрь ойида британияликлар Альбания ва Сан-Маринони умумий 15:0 ҳисобида мағлуб этишди ва "уч шерлар" сардори нақ 7 та гол урди.

- Мемфис Депайнинг норвеглар дарвозасига урган голи "учар голландлар" учун календарь йилидаги сўнгги ўйиннинг 90+1 дақиқаси юз берди. Ва ушбу гол кўп нарсани аниқлаб берди: биринчидан, ўша гол Нидерландияни жаҳон чемпионати йўлланмаси томон етаклади, иккинчидан, Мемфис Ҳарри Кейнга етиб олди. Мемфис 2022 йилги жаҳон чемпионати учун Европа саралаш босқичининг энг сермаҳсул футболчилари рўйхатига кирди ва 17 та гол билан 2021 йилдаги энг яхши халқаро тўпурарга айланди.

Манба: Soccer.ru
Киритилди: 09:46, 19.11.2021.
Ўқилди: 5732 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.