Италия чемпионатида қолдирилган ўйинлар бўлиб ўтди. Мавсумни ҳамон мағлубиятсиз ўтказаётган “Ювентус” “Болонья”га сафар қилди ва яна мағлубиятдан қутилиб қолди. Лекин туринликларнинг дуранглари ҳам кўпайиб кетмоқда ва энди, “Милан”дан йўқотилган очколар бўйича ҳам ортда қолишмоқда. Чемпионлик учун курашаётган клуб учун ўтказилган ўйинларнинг ярмида ғалаба қозона олмаслик кўплик қилади.
Яна бир қизиқарли учрашув “Парма ва “Фиорентина” ўртасида кечди. Томонлар навбати билан ҳисобда олдинда боришда ва оқибатда жанговор дуранг билан якунланди. Учинчи ўйинда ҳам ғолиб аниқланмади. Хуллас “А” Серияда дуранглар. 1:1, 0:0, 2:2... Қайси бири ёқса, бемалол...
БОЛОНЬЯ – ЮВЕНТУС 1:1 (1:0)
Голлар: Ди Вайо (17) – Вучинич (56)
Четлатиш: Бонуччи (84) – “Ювентус”
ПАРМА – ФИОРЕНТИНА 2:2 (1:0)
Голлар: Окака Чука (28), Джовинко (87-пенальтидан) – Настасич (61), Черчи (71)
Четлатиш: Беҳрами (89) – “Фиорентина”
ЧЕЗЕНА – КАТАНИЯ 0:0
Четлатиш: Пудиль (21) – Альмирон (90)