Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Превью. “Андижон” – “Навбаҳор”

Баҳо:
+ | -

Соса Соla Суперлига 25-тури доирасида "Навбаҳор" сафарда “Андижон” клуби меҳмони бўлади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача ўзаро 51 марта рўбарў келишган. Ўтказилган баҳсларнинг 25 тасида жамоамиз ютуққа эришган бўлса, 15 та учрашувда дуранг қайд этилган, 11 та ўйинда эса андижонликлар зафар қучишган. Тўплар нисбати – 73-48, “Навбаҳор” фойдасига.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинларда наманганликларнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 5:0 бўлиб, “лочинлар” 2004 йилги мавсумда ўз майдонларида шу ҳисобда зафар қучишган. Андижонликларнинг эса “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабалари 4:0 ва 5:1 бўлиб, “Андижон” 2001 ҳамда 2010 йилларда шундай ҳисобларда ютуққа эришган.

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 90 очкони, андижонликлар эса 48 очкони қўлга киритишган.

Андижонда бўлиб ўтган 25 та баҳснинг 10 тасида мезбонлар зафар қучишган бўлса, 7 та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозонишган, 8 та учрашувда эса дуранг ҳисоби қайд этилган.

“Бургутлар” ўз майдонларида ўтказилган баҳсларда наманганликлар дарвозасига 34 та гол уриб, ўз дарвозаларидан 21 та тўп ўтказиб юборишган.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Андижон” Суперлигага қайтган сўнгги 2 йилдан буён “лочинлар” Андижондан очко билан қайтишмоқда. 2019 йили "Навбаҳор" 1:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, ўтган мавсумда нурсиз дуранг (0:0) қайд этилганди. 

Андижонда ўтказилган барча учрашувлар:

1992 йил

“Наврўз” - “Навбаҳор” – 1:1

1993 йил

“Наврўз” - “Навбаҳор” – 0:0

1994 йил

“Наврўз” - “Навбаҳор” – 0:1

1995 йил

“Наврўз” - “Навбаҳор” – 0:2

1996 йил

“Наврўз” - “Навбаҳор” – 1:1

1997 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 2:0

1998 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 1:2

1999 йил

“Андижон” -  “Навбаҳор” – 1:1

2000 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 4:2

2001 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 4:0

2002  йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 2:0

2003 йил

“Андижон”  - “Навбаҳор” – 0:1

2004 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 0:1

2006 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” –  2:1

 2007 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 3:1

2008 йил

“Навбаҳор” – “Андижон” – 0:0

2009 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 0:0

 2010 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 5:1

 2011 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 0:0

2012 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 0:1

 2014 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 3:1

 2015 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 3:2

 2016 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 1:0

2019 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 0:1

2020 йил

“Андижон” - “Навбаҳор” – 0:0.

Жорий мавсумнинг биринчи даврасида Наманганда бўлиб ўтган баҳсда андижонликлар учрашувнинг асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Усмонали Исмоналиев томонидан урилган гол эвазига 1:0 ҳисобида зафар қучишганди.       

Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган “Андижон” – “Навбаҳор” баҳси 21 ноябрь куни Андижон шаҳридаги “Бобур - арена” стадионида соат 14:00 да старт олади.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:43, 19.11.2021.
Ўқилди: 1668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.