Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Кун дайжести: Неймар “Барселона”да? Зидан нега "МЮ"ни рад этди, Ўзбекистон Қозоғистон терма жамоасига қарши ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Ҳафтанинг асосий хабарлари ҳақида хабар беришда давом этамиз. Бугун эрта тонгда профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев ғалаба қозонди, нега Зинедин Зидан “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи бўлиш фикридан воз кечган, Ўзбекистон футзал терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашуви ўтказиши ва шу каби хабарлар ҳақида “Stadion.uz” нашри дайжестида.

 

Неймар “Барселона”га қайтиши мумкин

 

Дани Алвес “Барселона”га қайтди. Бразилиялик футболчининг таништирув маросимида клуб президенти Жоан Лапорта Андрес Иньеста ва Лионель Мессини “кўк-анорранглилар” сафига қайтариш вариантини истисно этмади. Айни пайтда, яна бир юлдуз футболчи - Неймарнинг Каталония клубига қайтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Тахминларга кўра, ПСЖ раҳбарлари бразилияликнинг клубдаги цикли аллақачон ўтиб кетган ва асосий ўйинчидан у муаммоли футболчига айланган деб ҳисобламоқда. Миш-мишларга кўра, Париж президенти Носир Ал-Хелайфи аллақачон Неймарни Премьер-лига клублари ва “Барселона”га таклиф қилган.

 

Сульшер қачон ишдан бўшатилади?

 

Оле-Гуннар Сульшернинг “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигидан кетиши ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлмоқда. Шу ҳафтада Англия матбуотида “қизил иблислар” раҳбарлари аллақачон мураббийни алмаштиришга ҳозирлик кўраётгани хабар қилинганди. Сульшернинг ҳали ҳам мураббийлик лавозимида қолаётганига сабаб клубда унинг ўрнига номзод йўқ. Номзод топилиши биланоқ, 3 йиллик фаолияти давомида жамоа билан жиддий ўсишга эриша олмаган норвегиялик мураббий истеъфога чиқади.

 

Зиданни хотини “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришга рухсат бермади

 

“Манчестер Юнайтед” мураббийлар постида бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида гапиришни давом эттирар эканмиз, Зинедин Зиданнинг исми ва фамилияси матбуотда мунтазам равишда пайдо бўлишига ўрганиб қолдик. Ҳаммага маълумки, француз ўтган мавсум охирида “Реал”ни тарк этганидан кейин, ҳамон ишсиз. Миш-мишларга кўра, “Манчестер Юнайтед”ни Зидан варианти қизиқтирмоқда, аммо мураббийнинг турмуш ўртоғи бу келишувга қарши эканлиги хабар қилинмоқда. Маълумотларга кўра, французнинг рафиқаси Вероника Манчестерга кўчиб ўтишни истамайди. Шунингдек, Зинедин ўзи ҳам узоқроқ дам олишни, кейин эса бошқа жойда ишлашни маъқул кўрмоқда.

 

Муроджон Аҳмадалиев чилилик боксчини мағлуб этиб, чемпионлик камарларини ҳимоя қилди

 

Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) 20 ноябрь тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.

Манчестерда (Ню-Гемпшир штати) бўлиб ўтган жангда Муроджон Аҳмадалиевга чилилик Хосе Веласкесга қарши рақиблик қилди. Тўлиқ раунд давом этган баҳсда Муроджон очколар ҳисобида (119-109) ғалаба қозониб, ўз камарларини ҳимоя қилди. Дастлабки 6 раунд давомида Аҳмадалиев устунликка эришган бўлса, 7-раундга келиб, Веласкес ҳам фаоллик кўрсатди ва бир қатор зарбалар йўллади. Охирги раундларда ҳар иккала жангчи ҳам устунликни ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилди. Бироқ Муроджон Веласкесга нисбатан фаолроқ ҳаракат қилиб, ғалабани расмийлаштирди.

 

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Нурсултонда Қозоғистон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

 

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади, деб хабар беради Ўзбекистон футбол ассоциацияси. 

Манбага кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси 14-15 декабрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Қозоғистон терма жамоаси билан 2 маротаба ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Маълумот ўрнида,  жорий йилнинг сентябрь ойида Литвада ўтказилаган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон 4-ўринни эгаллади. Бронза медал учун кечган беллашувда қўшниларимиз Бразилияга 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўзбекистон вакиллари эса 1/8 финалда Эронга 8:9 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган.

 

 

Киритилди: 12:13, 20.11.2021.
Ўқилди: 7366 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3280]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3132]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3091]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3037]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2942]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2784]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2783]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2053]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1974]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик