Кириш Регистрация

А серия. “Рома” сафарда ишончли ғалабага эришди. Шомуродов 75 дақиқа ҳаракат қилди

Баҳо:
+ | -

Италия А серияси 13-туридан олган “Женоа” – “Рома” баҳси якунланди. Қизиқарли кечган учрашувда меҳмонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувнинг дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида бошланди. Биринчи тайм ўрталарига келиб, бироз устунлик “Рома” томонга ўтди ва Моуриньо шогирдлари кетма-кет ҳужум уюштирди. Бироқ, дастлабки бўлимда гол уриш ҳеч бир жамоага насиб қилмади. Иккинчи тайм ҳам римликлар устунлигида бошланди. Ўйиннинг 74 дақиқасида легионер футболчимиз Элдор Шомуродов заҳирага олинди ва унинг ўрнига майдонга тушган Афена-Гьян 83 дақиқада гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим якуни арафасида эса яна ўша Гьян жарима майдони ташқарисидан чиройли гол уриб, жамоасига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишига ёрдам берди.


“Женоа” – “Рома” — 0:2

Голлар: 0:1 – 82 Афена-Гьян, 0:2 – 90+3 Афена-Гьян

Женоа – Сиригу, Сабелли (Гильоне, 84), Масьелло, Бираски (Бьянки, 84), Васкес, Камбьязо, Бадель (Гальдамес, 90), Стураро (Букса, 90), Ровелла, Пандев (Эрнани, 63), Экубан.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Кумбула (Смоллинг, 87), Рожер, Мхитарян, Верету, Пеллегрини (Бове, 90), Шомуродов (Афена-Гьян, 75), Абрахам, Эль-Шаарави.

Огоҳлантиришлар: Камбьязо (32), Верету (40), Бадель (54), Сабелли (78), Афена-Гьян (89).

Киритилди: 02:49, 22.11.2021.
Ўқилди: 6320 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.