"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек "Барселона"га ўтмайди.
Испаниянинг "Sport" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" янги бош мураббий Хави бу трансферга қарши чиққан. Маълумотларга кўра, мутахассис нидерландиялик футболчи ярим ҳимоя чизиғини кучайтира олмайди деб ҳисоблаган.
Аввалроқ, ўйин амалиёти камлиги туфайли ван де Бек фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.
Жорий мавсум футболчи АПЛнинг 3 ўйинида майдонга тушиб, 1 гол урди.