Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Карим Беншерифа: «Салгокар» кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим»

Баҳо:
+ | -

Уммоннинг «Ал-Оруба» жамоасига қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, Ҳиндистоннинг «Салгокар» клуби бош мураббийи Карим Беншерифа мағлубиятдан кўп ҳам хафа эмаслиги сезилиб турарди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар бермоқда.

ОФК Кубоги «D» гуруҳи 1-тур ўйинлари доирасида Уммонда бўлиб ўтган «Ал-Оруба» – «Салгокар» жамоалари ўртасидаги учрашув 1:0 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлган. Фарғонанинг «Нефтчи» ва Иордания чемпиони «Ал-Виҳдат» ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

«Шогирдларим кўрсатган ўйиндан жуда ҳам мамнунман, чунки жамоамиз бу учрашувда яхши ҳаракат қилди. Биз янада яхшироқ ўйин кўрсатишимиз мумкин эди, бироқ рақибимиз ҳам кучсиз жамоа эмасди, бизга ҳеч ҳам осон бўлгани йўқ», деди марокашлик мутахассис.

«Ал-Оруба» яхши жамоа ва унинг таркибида бир қатор яхши савияли футболчилар бор. Бизда ғалаба қозониш учун имконият борлигига ўзимиз ишонгандик. Аммо рақибимиз бизнинг хатоимиздан фойдаланиб, гол уришга муваффақ бўлди. Шунинг учун ҳам мен фақат ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим», деди Ҳиндистон чемпиони «Салгокар» бош мураббийи Карим Беншерифа.

Гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари 21 март куни бўлиб ўтади. Шу куни «Салгокар» ўз майдонида «Нефтчи»ни қабул қилса, «Ал-Оруба» Иорданияга сафар қилади.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 11:59, 08.03.2012.
Ўқилди: 7763 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.