Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Антонио Конте: «Ювентус» фақат натижа масаласида оқсамоқда»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Антонио Конте «Болонья»га қарши Италия чемпионати қолдирилган учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда «Football Italia» интернет-нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Италия «А» Серияси 23-турининг қолдирилган «Болонья» ва «Ювентус» жамоалари ўртасидаги учрашувида 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. 17-дақиқада майдон эгалари ҳужумчиси Марко Ди Вайо ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада «Ювентус» вакили Мирко Вучинич ҳисобни тенглаштирди.

Ушбу натижадан сўнг скудетто бош даъвогарлари ҳисобланган «Милан» ва «Ювентус»нинг ўтказган ўйинлари сони тенглашди. Турин клуби мусобақа пешқадами «Милан»дан энди тўрт очкога ортда қолмоқда.

«Мен бу йигитлардан ҳозиргисидан ортиқ ҳеч нима талаб қила олмайман. «Кьево»га қарши ўйиндагидек, бугун ҳам яхши шаклланган рақибга қарши жуда яхши ўйин намойиш этдик. Ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдамиз. Биз кўп куч сарфладик, вазиятларга эга бўлдик», деди италиялик мутахассис.

«Болонья» гол уриб олганидан сўнг, бизни қарши ҳужумларда ушлашга ҳаракат қилди. Дарвозамиз олдида қатор хавфли вазиятлар юзага келди. Бироқ мен Вучинич жавоб голини ура олганидан хурсандман. Энди у ортиқ бундай босим остида бўлмайди», деди «Кекса синьора» устози.

«Биз тўғри йўлдан кетмоқдамиз, бунга ишончим комил. Ишлашда давом этиш керак. Биз ҳозирча фақат натижалар масаласида оқсаяпмиз. Бироқ биз скудеттони қўлга кирита олсак, бу бизни бахтиёр қиладиган мўжизага айланади», дея қўшимча қилди «Ювентус» бош мураббийи Антонио Конте.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 13:00, 08.03.2012.
Ўқилди: 8101 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.