Кириш Регистрация

Пол Мерсон: "У Сульшернинг режаларини бутунлай бузиб юборди"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Пол Мерсон "МЮ" ҳақида фикр билдирди. У "Sky Sports"га шундай дейди:

"Мен Сульшер билан бўлган ишдан афсусдаман. Унда ўтган мавсумни иккинчи ўринда якунлаганидан сўнг, бу мавсум учун ҳам яхши режалар бор эди. Хусусан, у Санчони узоқ вақтдан бери олишни истади ва бунга эришди. Кавани ҳам жамоага ёрдам бериш учун тайёр эди. Ушбу футболчиларда Сульшернинг режалари акс этарди. Унда ҳужум учун вариантлар етарли эди. Кавани, Санчо, Решфорд ва керак бўлганида Гринвуд. Аммо Роналдунинг келиши жамоани бутунлай ўзгартирди. У Сульшернинг режаларини бузиб юборди. Негаки, Роналдунинг келиши жамоанинг қарши ҳужумдаги самарали ҳаракатини йўққа чиқарарди ва шундай бўлди. Фернандеш ҳам ўтган мавсум етакчига айланганди. Бу мавсумда Роналду соясида қийналмоқда. Буларнинг ҳаммаси эса Сульшер чекига тушди. У кетди. Жамоа эса Роналдуни истаб эмас, балки "Ман Сити" олиб қўймаслиги учун олиб келди".

Манба: futaa.com
Киритилди: 15:06, 24.11.2021.
Ўқилди: 4225 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6047]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4376]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4209]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3841]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3591]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3513]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3112]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2731]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2602]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.