"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли Чемпионлар лигаси 5-тури доирасидаги "Атлетико"га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Менинг вазифам жамоани кўнглини кўтариш, аммо бу ҳолатда бу осон. "Атлетико"га қарши ўйин бизнинг сўнгги имкониятимиз ва ғалаба қозониш учун ажойиб имкониятдир. Ҳозирча Европа мусобақаларида омадимиз келмади. Биз яхши ўйин ўтказишимиз керак", - дея Пиоли сўзларидан иқтибос келтирди УEФА расмий сайти.
"Атлетико" - "Милан" учрашуви бугун, 24 ноябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади. Бир очкога эга миланликлар Б гуруҳида охирги, 4 очко билан мадридликлар учинчи ўринда бормоқда. "Ливерпул" 15 очко билан биринчи ўринда, "Порту" эса 5 очко билан иккинчи ўринда.