Кириш Регистрация
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония 1-0 Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея 1-0 БАА
16/04 20:30 Ироқ 0-2 Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони 4-2 Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

"Реал Мадрид” ва Бразилия футболи келажаги – Винисиус Жуниор

Баҳо:
+ | -

 Ёш ва барқарор

Винисиус Жуниор тўрт мавсумдан бери "Реал Мадрид"да ўйнамоқда ва "Қироллик клуби" сафида 135 та ўйинда майдонга тушди, бу эса 21 ёшли футболчи учун ажойиб натижа. Бразилиялик истеъдод ҳар томонлама мухлисларда яхши таасурот қолдирмоқда, ҳатто "Фламенго"да ҳам у чиройли ва томошабоп ҳаракатларни амалга оширарди, тезкор ва техникаси юқори футболчи ҳар доим ҳимоячилар учун бош оғриғи бўлиб қолади.

     Винисиус ажойиб қобилиятларга эга: унинг тезлиги ва техникаси жуда юқори, гугурт каби ингичка оёқлари кўринганидек нозик эмас. Бундай калибрли истеъдод эртами-кечми имкониятга эга бўлади, аммо айнан антропометрик маълумотлар Жуниорга катталар футболига жуда эрта қўшилиш имконини берди. Бироқ, бразилияликнинг жисмоний тайёргарлигига шубҳа қилиш мумкин эмас.

"Қасам ичаманки, у бизга қарши ўйнаяпти".

Винисиус 2018-йил сентябрида "Реал Мадрид" либосидаги илк ўйинларданоқ ўзининг маҳорати билан мухлисларни ҳайратда солган. Ўшанда "қаймоқранглилар"ни Хулен Лопетеги бошқарарди. Ёш бразилиялик Сантяго Солари келганидан сўнг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўла бошлади, унинг ҳақиқий иқтидорини бир томондан аргентиналик мутахассис кашф этган десак муболаға бўлмайди. Сўнгра Зинедин Зидан унга икки йил мураббийлик қилган, ҳозир эса Винисиус фаолияти Карло Анчелотти қўл остида давом эттирмоқда.

Жуниор ушбу мавсумгача кўплаб мутахассислар ва мухлислар томонидан жиддий танқид қилинган. Ундаги тезлик ва техника деярли жамоа учун наф келтирмас эди. Шу ўринда Гладбахнинг “Боруссия”га қарши ўйинда Карим Бензема ва Ферлан Менди ўртасидаги машҳур суҳбатни эслатиб ўтмоқчиман. Шунда Карим ғайриоддий илтимос билан ватандошига юзланган: “Винисиусга пас берма. У майдонда миясига келганини қилади. Қасам ичаманки, у бизга қарши ўйнаяпти.”

Бенземанинг ушбу сўзлари ҳазил тариқасида қабул қилинган, лекин Карим ҳақиқатан ҳам ўша учрашувнинг иккинчи бўлимида Винисиусга бирорта ҳам пас бермаган. Шундан сўнг Винисиус 2-3 ўйин нисбатан камроқ ўйин амалиётига эга бўлган.

Иқтидорли, аммо “мия”сиз

Винисиуснинг техникаси доим юқори баҳоланган, аммо яқин вақтгача у қадимги ДОС операцион тизимида ишлайдиган супер-замонавий компютерга ўхшарди. Бразилияликнинг муаммоси шундаки, унинг жисмоний ҳолати ва техникаси, майдондаги ақлидан анча олдинда эди. Иқтидорли бразилиялик ўз маҳоратидан фойда чиқара олмас эди.

 Сўнгги йилларда Винисиусга нисбатан ишонч бироз пасайган эди. Ўтган мавсум давомида Вини "Реал Мадрид"да жуда кўп машғулот ўтказади, сабаби у бу ерда энг яхшиси бўлиши мумкин эди. Бу машғулотлар албатта ўз самарасини берди.

Миржалол Пардабоев таржимаси

Киритилди: 21:50, 24.11.2021.
Ўқилди: 3815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.