Италиялик машҳур футбол журналисти Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Ливерпуль" ўз ҳужумчиси Садио Манега янги шартнома таклиф қилади. Футболчи ва мерсисайдликлар ўртасидаги амалдаги келишув 2023 йилнинг июнига қадар тузилган. Яқин кунларда томонлар музокараларни бошлайди.
Жорий мавсумда 29 ёшли сенегаллик барча турнирларда 16та ўйин ўтказиб, 9та гол ва 1та голли узатмага муаллифлик қилган.