Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Валидол ичинг: “Арсенал”ни шарманда қилган энг йирик мағлубиятлар

Баҳо:
+ | -

Англиянинг энг номдор клубларидан бири Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳозир қийин кунларни бошидан кечирмоқда. Жамоада авлодлар алмашуви давом этмоқда. Микель Артета бош мураббийлик курсисида қолиш учун бор кучи билан ҳаракат қилаётганбир пайтда, “Stadion.uz” нашри эътиборингизга “канонирлар” тарихидаги ТОП-5 йирик ҳисобдаги мағлубиятларини тақдим этади.  

 

“Манчестер Сити” – “Арсенал”, 5:0, 28.08.2021

 

“Арсенал”нинг энг йирик мағлубиятларидан бири жорий мавсум бошида юз берди. Англия Премьер лигасининг 3-турида Лондон клуби “Ман Сити”дан қақшатқич зарба қабул қилди. Ўшанда Артета бошчилигидаги “канонирлар” қийин кунларни бошдан кечираётган эди. Клуб кетма-кет иккита мағлубият қабул қилган ва Гвардиола жамоаси томонидан тор-мор этилиши, “тўпчилар”нинг бир қанча антирекордларни қайд этишга сабаб бўлган. Ушбу учрашувда Ферран Торрес иккита гол урган бўлса, Гюндоган, Жезус ва Родри ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйган.

 

4. “Эвертон” – “Арсенал”, 6:1, 09.11.1985

“Арсенал” тарихда илк бор “Эвертон”дан 6 та гол ўтказиб юборди. Бу 1985 йил ноябрь ойида афсонавий “Гудисон Парк” стадионида содир бўлди. Агар сиз тарихга қарасангиз, маълум бир тарзда мағлубият табиий эди. Сабаби, ўша йили “Эвертон” Англия чемпиони бўлган ва 1985/86 мавсумида эса иккинчи ўринни эгаллаган. “Арсенал” эса еттинчи ўринни эгаллаган. 2009 йилнинг августида худди шу ҳисобда, ўша ерда, яъни “Гудисон Парк”да “Арсенал” қасос олди. Шунингдек, бир неча йил олдин ўз уйида 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

3. “Манчестер Юнайтед” – “Арсенал”, 6:1, 25.02.2001

Кейинги шов-шувли мағлубият Арсен Венгер даврига тўғри келди. 2000/01 йилги мавсумда франциялик мураббий шогирдлари “Манчестер Юнайтед”га қарши майдонга тушади. “Қизил иблислар”нинг уй аренаси ҳисобланган “Олд Траффорд” “канонирлар” учун ҳақиқий дўзахга айланди. Ушбу баҳсда “Манчестер Юнайтед” Англия чемпионлигини муваффақиятли ҳимоя қилди. Улар ўша мавсумда “Арсенал”ни 10 очко ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Қисман, Венгер шогирдлари 2001 йил охирида “Манчестер Юнайтед” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Лига кубогидан чиқариб  юборган ҳолда, бирозгини аламини олди. Аммо, ўша мағлубият ҳеч қачон ёдидан чиқмаса керак.

 

2. “Челси” – “Арсенал”, 6:0, 22.03.2014

“Арсенал”нинг муваффақиятсизликлар рейтингида иккинчи ўринда 2014 йил март ойида “Челси”дан қабул қилинган мағлубиятжой олди. “Канонирлар” учун бу мағлубият жуда ҳам аламли ҳисобланади, чунки “Челси” Лондон шаҳрининг асосий рақиби ҳисобланади. Ўшанда “Арсенал” дарвозасига кимлар гол урганига қаранг – Эт’О, Шюррле, Оскар (икки марта), Салоҳ, Азар. Дарҳақиқат, “Арсенал” устидан қозонилган ғалаба эвазига “Челси” 2013/14 йилги мавсум якунида “канонирлар”ни ортда қолдириб, 3-ўринни эгаллади. “Тўпчилар” эса ўзининг “севимли” тўртинчи ўрнини эгаллади.

 

1. “Манчестер Юнайтед” – “Арсенал”, 8:2, 28.08.2011

Лондон клуби тарихидаги энг аламли мағлубият 2011 йилнинг 28 августида Премьер-лиганинг 3-тури доирасида содир бўлганди. “Манчестер Юнайтед” “Олд Траффорд”да, 75 448 томошабин қаршисида “Арсенал”ни 8:2 ҳисобида мағлуб этди. Манкунианликлар сафида Руни 3 марта ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, Янг икки марта марта гол урди, Нани, Уэлбек ва Парклар эса бир мартадан рақиб киперини хафа қилишга эришган. “Канонирлар”нинг голларига эса Уолкотт ва Ван Перси муаллифлик қилишди. Ўша мавсумда “Арсенал” учинчи, “Манчестер Юнайтед” иккинчи ўринни эгаллади, фақат сўнгги турда “Манчестер Сити”га чемпионликни бой берди. Ўшандан бери 10 йил ичида “Арсенал” “Манчестер Юнайтед”ни 6 марта мағлуб этди.


Маҳмудов Жамшиджон тайёрлади

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:50, 24.11.2021.
Ўқилди: 7932 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.