Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ар-Риёз дербисида Жепаров 14 дақиқа ўйнади

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони Про-лигасида 21-турнинг айрим учрувлари якунланди. Биз учун муҳими, терма жамоамиз сардори тўп сураётган «Аш-Шабоб» клубининг меҳмонда ғалаба қозонгани бўлди.

Гарчи учрашувда риёзликлар ғалаба қозонишган бўлса-да, асосий таркибдан майдонга тушган Жепаров жароҳат олганлиги туфайли 14-дақиқада Мухтор Фаллатага алмаштирилди.

«Ан-Наср» ҳужумчиси Муҳаммад ас-Саҳлавий биринчи бўлим якунланаётган бир пайтда ҳисобни очган бўлса-да, иккинчи бўлимда Жепаровнинг жамоадоши Носир аш-Шамроний катта саҳнага чиқди. У аввал 59-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, орадан 15 дақиқа ўтгач пенальтидан яна бир гол киритиб, «Аш-Шабоб»га ғалаба келтирувчи ҳисобни ҳосил қилди.

Кетма-кет 6-ғалабасига эришаётган «Аш-Шабоб» 21-ўйиндан сўнг турнир жадвалида 53 очко билан крвонбошилик қилмоқда. Ундан бир ўйин кам ўтказган «Ал-Аҳлий» ҳисобида 49 очко бор. Учинчи ўринда эса 20 ўйиндан сўнг 46 очко жамғарган «Қироллик клуби» — «Ал-Ҳилол».

ZAIN САУДИЯ ПРО-ЛИГАСИ. 21-ТУР.

АЛ-АНСОР – АЛ-ФАЙСАЛИЙ 2:1 (2:0)
Голлар: Ноиф ал-Балавий (18, 24) – Бенко (57)

НАЖРОН – АТ-ТАЪУН 1:1 (0:0)
Голлар: Буракба (83-пен.) – Муҳаммад Аммон (63)

АЛ-ФОТИҲ – ҲАЖАР 1:0 (0:0)
Гол: Муҳаммад аш-Шаҳроний (90-пен.)

АН-НАСР – АШ-ШАБОБ 1:2 (1:0)
Голлар: Муҳаммад ас-Саҳлавий (44) – Носир аш-Шамроний (59, 75)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:44, 09.03.2012.
Ўқилди: 10738 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8467]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3674]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3630]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3357]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2645]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2031]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1755]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1484]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1431]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1411]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик