Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Ўзбекистон, Жанубий Корея, Эрон, Қатар, Ливан!

Баҳо:
+2 | -

ЖЧ-2014 Осиё минтақаси 4-босқичи учун қуръа ташлаш маросими бошланишига 1 соат вақт қолди. Мамлакатимизнинг спортга оид ОАВ ва мухлислар ушбу тадбирни интизорлик билан кутишмоқда. Биз ҳам сайтимиз орқали мазкур маросимни онлайн трансляция қилишни режалаштирганмиз.

Шунингдек, ОФКнинг расмий сайти ҳисобланган www.the-afc.com сайти ҳам ушбу қуръани видеотрансляция қилади.

“Спорт” канали ҳам мазкур жараённи тўғридан-тўғри эфирга узатишни режалаштирмоқда.

Стадион.уз орқали қуръа натижаларидан бохабар бўлишни истаган мухлислар ушбу хабарнинг тагида натижаларни билиб боришлари мумкин. Ушбу саҳифа янгиланиб туради.

Саватчалар таркиби:

Биринчи саватча:
1. Австралия
2. Жанубий Корея

Иккинчи саватча
3. Япония
4. Эрон

Учинчи саватча:
5. Ўзбекистон
6. Ироқ

Тўртинчи саватча:
7. Иордания
8. Қатар

Бешинчи саватча
9. Уммон
10. Ливан

Қуръа жараёни 2-саватчадан бошланар экан. 2-саватчада эса Эрон ва Япония терма жамоалари ўрин эгаллаганини яхши биласиз. Хабарингиз бор, Япония эса 2013 йил 15 июнь куни бошланадиган Конфедерациялар кубогида иштирок этади. Яъни, Япония гуруҳнинг 5-поғонасига тушиши керак. Шунда у саралашнинг 2013 йил июнь ойида бўлиб ўтадиган энг сўнгги турида майдонга тушмайди ва тўғри Бразилияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубогига йўл олади.

Шундан кейин 5, 4 ва 3-саватча жамоалари қуръага тортилишади. Якунда эса 1-саватча жамоалари ўз рақибларини билиб олишади. Демак, Ўзбекистон ўрин олган 3-саватча тўртинчи бўлиб қуръага тортилади.

Демак, 2-саватчадагилар орасидан аввал Япония чиқса, у А5га жойлаштирилади (бу ҳолда Эрон B2га бориб тушади). Япония номи иккинчи бўлиб шарчадан чиқса, у ҳолда "кунчиқар юрт" вакиллари В5га жойлашади (Эрон A2 бўлади).

Шундан сўнг, навбат 5-саватча вакилларига берилади. Бу саватча терма жамоалар "А" ва "В" гуруҳларининг қуйи поғоналарига жойлаштирилади. Кейин эса 4 ва 3-саватча вакиллари қуръа тортилади ва гуруҳларни пастдан бошлаб тўлдириб келишади. Энг сўнгида 1-саватча жамоалари (Австралия ва Ж.Корея) қуръа натижасида А1 ва В1 ўринларни эгаллашади.

Хуллас, биз Япония билан бир гуруҳга тушадиган бўлсак, гуруҳда 2-тартибли рақамли жамоага айланамиз. Эрон билан тушадиган бўлсак, гуруҳнинг 3-жамоасига айланамиз. Шу пайтгача ОАВ эълон қилиб келинган лойиҳавий тақвимлар Ўзбекистон гуруҳнинг 3-жамоаси сифатида тузилганди. Агар 2-жамоа бўладиган бўлсак, тақвим бутунлай бошқача бўлиб кетади.

Япония ўз гуруҳининг 5-жамоаси билан шундоққина алмаштирилмайди, балки ўз гуруҳида барча жамоаларнинг (1-саватча гуруҳидан ташқари) битта-батта юқорига кўтирилишига сабаб бўларкан.

Қуръа ташлаш маросими бошланишига 3 дақиқа қолди.

ДИҚҚАТ! Қуръа ташлаш маросими бошланмоқда!

Саралашнинг 4-босқичи етиб келган 10та терма жамоалар тўғрисидаги видеороликлар намойиш қилинмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасининг Япония (Тошкентда)га қарши ўйинидан видеолавҳалар (голлар) кўрсатилди.

ФИФА вакили қуръа механизмини тушунтирмоқда.

Қуръа жараёнида иштирок этиш учун 2 нафар Осиё футболи юлдузлари — Меҳди Меҳдавакия (Эрон) ва япониялик собиқ футболчи саҳнага таклиф этилди.

Манба: www.stadion.uz.

"А" гуруҳи
А1. ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
А2. ЭРОН
А3. ЎЗБЕКИСТОН
А4. ҚАТАР
А5. ЛИВАН

"В" гуруҳи
В1. АВСТРАЛИЯ
В2. ИРОҚ
В3. ИОРДАНИЯ
В4. УММОН
В5. ЯПОНИЯ

Киритилди: 12:02, 09.03.2012.
Ўқилди: 22956 марта.
Фикрлар: 102 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик