"Ньюкасл" кетидан энди "Челси" ва "Манчестер Сити" ҳам Дарвин Нунйес учун курашга кирди. Хабарларга кўра, "Бенфика" футболчиси АПЛ гигантлари эътиборида турибди.
22 ёшли ҳужумкор футболчи бу мавсумда ажойиб ўйин кўрсатмоқда. У ЕЧЛ баҳсларида 3та гол уришга эришди ва бу голлар "Барселона" ҳамда "Бавария" дарвозаларига киритилди.
Шунингдек, у Португалия чемпионатида 9та ўйинда 7та голда иштирок этган. Нунйес Уругвай терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Футболчи ҳозиргача терма жамоада 6та ўйин ўтказиб, 2та гол уришга эришди.
"Бенфика" ўз футболчисига даъвогарлар учун 50 миллион евродан паст нарх айтмоқчи эмас. Нунйесга қизиқаётган жамоаларда молиявий муаммолар йўқ. Бу эса унинг нархини янада ошишини таъминлайди.