Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Виктор Жалилов: “Кўп ҳужум қилган жамоа ҳар доим ғалаба қозонавермайди”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Мураббий сифатида бу ўйин албатта, мен учун жуда оғир ўтди. Тезкор гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик ўйин тизгинини қўлга олдик, гол ҳам урдик, кейинчалик кўплаб вазиятлар яратишимизга қарамай, улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса, концентрацияни йўқотишимиз оқибатида рақиб иккита тўп киритди. Қаердадир футболчилардаги чарчоқ ўз сўзини айтди, қаердадир эътиборсизлик панд берди. Лекин йигитлар борларини беришга ҳаракат қилишди, футболда шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Ваҳоланки, иккинчи бўлимда ҳам бир нечта имкониятларга эга бўлдик, баъзи вазиятларда “Қўқон-1912” дарвозабони яхши ҳаракат қилган бўлса, айрим ҳолларда гол уриш учун футболчиларимизга бироз маҳорат етишмади. Умумий ҳисобда, ҳужумлар ва зарбалар сони бўйича рақибдан устунликка эришдик. Аммо футболда ҳар доим ҳам кўп ҳужум қилган жамоа ғалаба қозонавермайди.

-“Навбаҳор”нинг жорий мавсумдаги иштироки ҳақида нима дея оласиз?

- Биласизми, агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди. Бир ўйинда ғалаба қозонсак, бирида ўз майдонимизда очко йўқотдик, кейин эса меҳмондаги учрашувларда очко олдик. Барқарорлик етишмади. Иккинчи даврада эса ўйинда мувозанатни тиклашга эришдик, “кема” ҳам тўғри йўлига тушиб, равон “сузиш”да давом этди. Афсуски, қайсидир паллаларда айнан барқарорликнинг етишмаслиги панд берди. Бу йилги чемпионат жамоа учун йўқотишли бўлди, демаган бўлардим, мавсумдан негативга қараганда кўпроқ позитив олдик. Ўйинларни таҳлил қиламиз, қаерда ижобий жиҳатлар бор, қаерда камчиликлар мавжуд, шундан келиб чиқиб, келгуси мавсумга тайёргарлик олиб борамиз.

- Иккинчи бўлимда нега яхши ўйин кўрсатиб турган Эҳсони Паншанбе алмаштирилди? Ўша вазиятда кўп имкониятлардан фойдалана олмаган Забиҳилло Ўринбоевни нега ўйиндан олмадингиз?

- Ҳужумлар ва стандартлар пайти ҳаводаги яккакурашларда қатнашиши учун Забиҳиллони майдонда қолдирдик. Ўринбоев фаоллик кўрсатди, фақат сўнгги паллада унга омад етишмади. Учрашув охирида унинг ҳам чарчаганини сезгач, ўрнига бошқа футболчини туширдик. Паншанбенинг алмаштирилишига сабаб шу.

Манба: Навбаҳор клуби матбуот хизмати
Киритилди: 19:24, 27.11.2021.
Ўқилди: 1953 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.