27 ноябрь, шанба куни «Бавария» Германия чемпионатининг 13-тури доирасида «Арминия»ни қабул қилиб, Лерой Саненинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.
Ушбу гол мюнхенликлар учун Бундеслига доирасида 2021 календарь йилидаги 102-гол бўлди. Бу орқали клуб мусобақа рекордини янгилади.
Аввалги рекорд "Кёльн" клубига тегишли бўлиб, ушбу жамоа 1977 йилда Бундеслигада 101 гол урганди.