"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани ўз жисмоний аҳволи ҳақида фикр билдирди:
"Халқаро танаффуслар вақтида менда ўйинларни тўхтатиб, ўзимга қарашга, оёқ пайларимдаги жароҳатни даволашга имкон бор эди. Шу сабабдан ҳозир мен ўз жароҳатимни нисбатан тезроқ тузатишга муваффақ бўлдим. Мен бу вақтни ўз юртим Уругувайда ўтказдим. Ўз оиламни кўришга муваффақ бўлдим. Ҳозир эса ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман".
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Кавани "Олд Траффорд"да бир марта асосий таркибда майдонга туширилган.