"Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликс умумий гуруҳ машғулотларига қайтди, дея хабар беради "Marca" нашри.
Португалиялик мушак жароҳатидан тузалган, айнан шу жароҳат туфайли у жамоанинг сўнгги учта ўйинини ўтказиб юборган эди. У жамоа билан "Мальорка"га қарши Испания чемпионатининг 16-тур учрашувига тайёргарлик кўрмоқда.
2021/22 йилги мавсумда Феликс "Атлетико" таркибида 11 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.