"МЮ" ҳужумчиси Димитар Бербатов ўзининг майдонда камнамо бўлиб қолганини тушунтириб берди.
"Бу жуда қайғули ва ачинарли, лекин жамоадошларимга ёрдам беришга ҳар доим тайёр туришим керак. Бизда ажойиб жамоа бор ва баъзан таркибдан четда қолиб кетишингга тўғри келади. Шунга қарамай ғалаба барчамизники.
Қачон майдонда бўлсам барчасини аъло даражада бажаришга ҳаракат қиламан. Мураббийим менга имконият берса, ўзимнинг бор маҳоратимни ишга соламан", дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради United Review.