Лондонинг “Тоттенҳэм” клуби тарибида кузатилган муаммолар ўз сўзини айтмай қолмади. “Ньюкасл” устидан қозонилган ғалаба “тақачилар”га кўплик қилди шекилли, мана, учинчи ўйиндирги мағлубиятга учрамоқдалар.
Албатта, “Эвертон”нинг ҳимоядаги ишончли ўйинини таъкидлаш жоиз. Улар “тишлаган жойидан қўйиб юбормайдиган” характерга эга эканликларини “Сити”га қарши баҳсда ҳам кўргандик. “Тоттенҳэм”га эса, бу мағлубиятлар қимматга тушиши мумкин. “Челси” ғалаба қозонишни бошлади, “Арсенал” эса энди, йўқотилган очколар бўйича атиги бир очко ортда қоляпти холос.
“Ливерпуль”га эса Қирол Кенни ҳам камлик қилди. Энди, жамоа ЕЧЛ йўлланмасини умид қилмаса ҳам бўлади.
Яна бир эътиборли натижа сифатида “КПР”нинг яна мғлубиятга учраганини кўришимиз мумкин. Лигада қолиш учун ҳаракат қилаётган Хьюз шогирдаги “ўз очколари”ни бой бердилар. Энди клуб кетма – кет лиганинг пешқадамларига қарши ўйнайди. “Бегона очколар”ни олиш янада қийин бўлиши шубҳасиз.
БОЛТОН – КУИНЗ ПАРК РЕЙНЖЕРС 2:1 (1:0)
Голлар: Прэтли (37), Класния (86) – Сиссе (48)
САНДЕРЛЕНД – ЛИВЕРПУЛЬ 1:0 (0:0)
Гол: Бендтнер (56).
ВУЛВЕРҲЭМПТОН – БЛЭКБЁРН 0:2 (0:1)
Гол: Хойлетт (43, 69)
АСТОН ВИЛЛА – ФУЛҲЭМ 1:0 (0:0)
Гол: Вайманн (90).
ЧЕЛСИ – СТОК СИТИ 1:0 (0:0)
Гол: Дрогба (68).
ЭВЕРТОН – ТОТТЕНҲЭМ 1:0 (1:0)
Гол: Елавич (22)