Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Испания чемпионати 27-тури доирасида «Бетис»га қарши учрашувдан сўнг (3:2), рақиб жамоа ўйини ва ишқибозларга юқори баҳо берди. Бу ҳақда «Реал» расмий сайти хабар бермоқда.
Мадридликлар устозининг қайд этишича, унинг шогирдлари ўйиннинг боришини назорат қила олишмаган.
«Биз ёмон ўйин кўрсатдик, деб айта олмайман. Бироқ бу ғалаба осонликча қўлга киритлгани йўқ. Қўшимчасига, маҳаллий ишқибозлар ҳам ўз жамоаларини тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришди», деди португалиялик мутахассис.
«Бетис» майдонида тўп суриш ҳар доим ёқимли бўлган. Уч очко эгасига айланганимиздан жуда ҳам бахтиёрман, бироқ «Бетис» ҳам бундан кўпроғига лойиқ эди», деди «Реал» устози.
«Биз майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Биз ўйиннинг боришини назорат қила олмадик, шунинг учун ҳам бу баҳсда ким ғолиб чиқиши аниқ эмасди. Дуранг ушбу учрашув учун ҳаққоний натижа бўларди», дея қўшимча қилди Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо.