«Рома» ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави жароҳати сабабли яқинлашиб келаётган учрашувларда жамоасига ёрдам бера олмайди.
У А Серия доирасидаги «Болонья»га қарши ўйинда болдир суягини шикастлаб олган. Calciomercato порталининг хабарига кўра, италиялик футболчи 3-4 ҳафта майдонга туша олмайди.
Эътиборлиси, худди шунга ўхшаш тикланиш жараёнини римликлар сардори Лоренцо Пеллегрини ҳам ўтайди.
Маълумот учун, айни дам «Рома» Италия чемпионати турнир жадвалида бешинчи поғонада бормоқда.