Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Машраб Одилов: «Доимо ўз олдимга юқори мақсадларни қўяман»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» футзалчиси Машраб Одилов «Строител-Зарафшон»га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

– Бугунги ўйин қийин ўтишини билардик. Кеча «Пахтакор»га қарши ўйинда жамоамиз катта куч йўқотди. Бугунги учрашувда эса бу билиниб қолди. Ўйинни яхши бошлай олмадик, биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик имкониятларимиздан максимал равишда фойдаланиб кетдик ва ишончли ғалабага эришдик.

– Ўзбекистон чемпионатида кетма-кет турли хил жамоалар таркибида чемпионликни қўлга киритдингиз.
– Ҳа, бу жуда яхши ҳиссиётларни тақдим қилади. Умуман олганда, мен доимо ўз олдимга юқори мақсадларни қўяман. Футболчи шу орқали ўсишга эришади. Катта мақсадлар сари интилавериш футболчини янада кучли қилади. Мен ўзим ўйнаётган жамоа учун доимо бор кучим билан курашаман.

– Келаси турда АГМКга қарши бир йўла икки ўйин бизни кутиб турибди.
– Албатта, АГМКга қарши ўйинлар қийин ўтиши турган гап. Ушбу жамоа таркибида жуда тажрибали ва иқтидорли ёш футболчилар жам бўлишган. Аммо «Локомотив» раҳбарияти бизнинг олдимизга улкан мақсадларни қўйган. Жамоамиз жуда ҳам яхши тайёргарликка эга. Биз исталган рақибга муносиб қаршилик кўрсата оламиз. АГМКга қарши ўйинларда фақатгина ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 08:10, 04.12.2021.
Ўқилди: 1291 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.