“Манчестер Сити” ҳимоячиси Жоау Канселу жорий мавсумда АПЛ ўйинларида 976 та аниқ пас амалга оширди. Бу турнирнинг энг яхши кўрсаткичи, деб хабар беради “GOAL”.
Бунинг учун 27 ёшли португалиялик 14 учрашув (1248 дақиқа) ўтказди. Иккинчи ўринда “Ливерпуль” ҳимоячиси Виржил ван Дейк 14 ўйинда 961 аниқ узатмага муаллифилик қилган (1260).Топ 3-ўринда “Манчестер Сити” яримҳимоячиси Родри 12 ўйинда 938 узатма амалга оширган (1080).
Кучли бешликдан, шунингдек, “Брайтон” футболчиси Люис Данк (1260 дақиқада 936 та пас) ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Рубен Диас (1098 дақиқада 879 та пас) жой олди.
Маълумот ўрнида, айни дамда “Челси” 33 очко билан АПЛда пешқадамлик қилмоқда. “Манчестер Сити” иккинчи поғонада (32 очко). 7 очкога эга “Ньюкасл” жадвалининг сўнгги ўрнидан жой олган.