“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиби – Абу Дабининг “Ал-Жазира” жамоаси БАА кубогининг ярим финалида “Аш-Шабоб” жамоасига йирик 0:4 ҳисобда имкониятни бой берди.
Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп сураётган “Аш-Шабоб” клубига қарши финал йўлланмаси учун кураш олиб борган рақибимиз учрашув дебютидаёқ Карлос Вильянуэвадан гол ўтказиб юборишди. Бўлим охирга қадар дубайлик футболчилар яна икки бор тўп киритиб ҳисобни йириклаштиришди.
Иккинчи бўлимда “Ал-Жазира” футболчилари ҳар қанча ҳаракат қилишмасин тўп киритишнинг уддасидан чиқа олишмади. Аксинча, Азиз Ҳайдаров жамоадошлари 81-дақиқада Одил Абдулланинг голидан кейин ўйинда якуний ҳисобни ўрнатишди ва хотиржам тарзда финалга йўл олишди.
БАА кубоги. Ярим финал. 11 март
“Ал-Жазира” – “Аш-Шабоб” 0:4 (0:3)
“Ал-Жазира”: Али Хасейф, Жума Абдулла, Абдулсалом Жума, Баре (Солиҳ Абдулла Башир, 69), Абдулраҳим Жума (Сами Рубая, 42), Абдулла Муса, Матиас Дельгадо, Холид Сабеал (Салим Маъсуд, 46), Субайт Хатер, Рикардо де Оливейра.
“Аш-Шабоб”: Исмоил Раби Жума, Муҳаммад Марзуқ, Волид Аббос, Азизбек ҲАЙДАРОВ (Ҳасан Иброҳим, 84), Карлос Вилянуэва (Сурор Салим, 82), Сами Анбар, Одил Абдулла, Уэлкер Алмейда. Эсса Обейд, Ҳамдан Қосим, Сиэл.