Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

“Арилар“ “қизил машина“ни тўхтата оладими ёхуд “Боруссия Дортмунд“ – “Бавария“ (превью)

Баҳо:
+1 | -

Бугунги кун немис футболининг ашаддий мухлислари учун алоҳида воқелик бўлиши шубҳасиз. Сабаби Тошкент вақти билан 22:30да “Боруссия Дортмунд“ – “Бавария“ жамоалари ўртасидаги “Дер Классикер“ старт олади. Ҳақиқий немис класикоси ихлосмандлари шу вақтгача ҳамма ишларини тугатиб олишлари шарт. Сўнгра бемалол супер учрашувни томоша қилишлари мумкин бўлади. Биз эса ҳозир бу икки жамоа ҳақида батафсил сўз юритмоқчимиз.

“Боруссия Дортмунд“

Дортмундликлар бу ўйинга қадар охирги 6 баҳсдан буён “Бавария“ни маҳв эта олмаяпти. Мюнхен жамоаси ҳатто дурангга ҳам рози бўлмаяпти. Ҳаммасида рақибни шафқатсизларча таслим этмоқда. Аммо бу сафар Марко Розе шогирдлари ушбу нохуш анъанани бузишга имкониятлари бор. Тўғри, ҳар сафар уларда имкон бор эди. Бироқ бу сафаргиси жуда қулай вақтга тўғри келмоқда. “Арилар“ Португалиянинг “Спортинг“идан мағлубият қабул қилиб олгач, Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидан маҳрум бўлди. Бу ҳам футболчиларга кучли “реакция бериши“ мумкин. Алам устида улар ҳар қандай рақибни янчиб ташлашга қодир кайфиятда ҳаракатланишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, ўйин “Боруссия“нинг “Сигнал Идуна Парк“ида бўлиб ўтади. Қизиғи, Ҳолланд ва унинг шериклари Бундеслига доирасида ўз майдонларидаги баҳсларда ҳали очко йўқотишмаган. 7 матчнинг барчасида ғалаба қайд этилган. Қўшимчасига, агар мезбонлар бугун ғалаба қозонса, ашаддий рақибларидан турнир жадвалидаги пешқадамликни тортиб олади.

“Бавария“

Мюнхен жамоасида ҳаммаси ўз жойида кетмоқда. ЕЧЛда масала ҳал қилинган, чемпионатда етакчиликни сақлаб турибди. Фақат кубокда бошқа бир “Боруссия“га учралган йирик мағлубиятни ҳисобга олмаса, “машина“ тезликдан қолгани йўқ. “Немис машинаси“ охирги пайтлардаги “немис класико“ларида доимий фаворит бўлиб келмоқда. Айниқса, Флик даврида мюнхенликлар “сариқ-қоралар“га умуман имкон бермасди. Ҳозир Нагельсманн келиб, жамоа бироз қудратини йўқотгандек, гўё. Аммо ишонаверинг, бу клуб ҳар доим ҳар қадамда хавфли бўлиб қолаверади. Таркибида “Олтин Тўп“ юта олмаган Левандовски, супер формасини йўқотмаган Мюллер, ишончли посбон Нойер ва реактив тезликка эга Дэвислари бор экан “Бавария“ ҳозир исталган жамоани ер тишлата олади.

“Боруссия Дортмунд“га оид янгиликлар

“Арилар“ сафида бугунги ўйинни Азар, Беллингем, Бюрки, Мукоко, Рейна, Шмельцер ва Унбехаун каби бир қатор футболчилар ўтказиб юбориши мумкин. Мураббий Марко Розе учун жорий ўйин жуда қийин кечиши аниқ. Шунга қарамай, унинг олдида курашишдан бошқа вариант йўқ.

“Бавария“га оид янгиликлар

Ўз навбатида, меҳмонларда ҳам йўқотишлар кам эмаслигини таъкидлаш жоиз. Киммих, Забитцер, Шупо-Мотинг, Сарр, Станишич, Ульрайх, Кюизанс сингари чарм тўп усталари ушбу баҳсда қатнаша олмаслиги эҳтимоли юқори. Кўриниб турибдики, икки жамоада ҳам таркибдаги муаммолар етарлича. Яъни иккала томон учун ҳам бу бўйича баҳона қилишга сабаб йўқ.

Учрашувлар тарихи

Ўйинлар сони : 129та

“Боруссия Дортмунд“ : 32 ғалаба
“Бавария“ : 63 ғалаба
Дуранг : 34та

Тахминий таркиблар

“Боруссия Д“: Кобель; Мёнье, Аканжи, Хуммельс, Геррейро; Жан, Витсель, Давуд; Брандт, Ҳолланд, Ройс.

“Бавария“: Нойер; Павар, Упамекано, Эрнандес, Дэвис; Толиссо, Горецка, Мюллер; Коман, Левандовски, Сане.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:37, 04.12.2021.
Ўқилди: 2169 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.