«Челси» бош мураббийи Томас Тухель Ромелу Лукаку ҳақида гапирди. Бельгиялик футболчи «Вест Хем»га қарши ўйинда танаффусдан сўнг майдонга тушди.
«Менимча, Ромелу жисмоний тайёргарлиги нуқтаи назаридан 45 дақиқага ҳам тайёр эмас. Биз уни эртага майдонга туширмасликка қарор қилдик. Жароҳат жиддийлашиб кетмаслиги керак», - дея Тухелнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.