Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Бобур Абдухолиқов Ўзбекистон кубоги финали ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Белоруснинг "Энергетик-БГУ" жамоаси ҳужумчиси Бобир Абдухолиқов бир неча кун аввал бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финал "Пахтакор" – "Насаф" учрашуви (1:2) ҳақида фикр билдирди.

"Кубок финал учрашувини "Динамо" стадионидан томоша қилдим. "Насаф" тарбияланувчисиман, албатта уларни қўллаб-қувватлаш учун келган эдим. Лекин финалнинг бундай даражада тантанали ўтиши ҳалойимга ҳам келмаган эди. Ташкилотчилар катта иш олиб боргани кўринди. Кубокнинг автобусда Самарқанд бўйлаб сайри, Регистон майдонидаги кубок билан фотосессия, консерт дастурлари, футболчилар майдонга чиқиб келишидан олдин ўтган тадбирлар — барчаси юқори даражада бўлди.

Аввалги йиллар фақатгина футбол учрашувини томоша қилар эдим. Энди эса учрашув атрофидаги тадбирларга ҳам қизиқишим ортди.

"Насаф"нинг барча мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклайман. Жамоа камбек қилиб, ўз иродасини намойиш этди ва ғолибга айланди. "Насаф" бунга лойиқ эди", - деди Абдухолиқов.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 19:39, 06.12.2021.
Ўқилди: 4709 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3356]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2480]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2025]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1845]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1832]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1776]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1707]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1659]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1620]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1533]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.