Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

ЕЧЛ. “Зенит” ва “Челси” баҳсида жанговар дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -

УЕФА Чемпионлар лигаси “H” гуруҳи 6-тур  учрашувлари доирасидаги “Зенит” – “Челси” баҳси якунланди. 

Қизиқарли кечган учрашувда 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Ўйинда тезкор гол киритилди. 2-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни меҳмонлар ҳужумчиси Тимо Вернер россияликлар дарвозасига киритди – 0:1.

38-дақиқада чап қанотдан узатилган тўпни Клаудиньо боши билан Лондон клуби дарвозасига киритди – 1:1.

Орадан бироз вақт ўтиб, петрбургликлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. “Зенит” ҳужумчиси Сердан Азмун бирга-бир вазиятдан Аррисабалага дарвозасига киритди – 2:1.

Иккинчи тайм тенг бироз “Челси” устунлиги остида бошланди ва бу амалда ҳисобда ҳам қайд этилди. Россия клуби ҳимоясидаги пала-партишликлардан унумли фойдаланган Лукаку мувозанатни тиклади – 2:2.

Ўйин тугашига бир неча дақиқалар қолганда Вернер ўзининг иккинчи, жамоасининг 3-голини киритди. Яна Лондон клуби “Зенит” ҳимоясининг хатосидан фойдаланиб кетди – 2:3

Ўйин охирида Ерохин “Зенит”нинг ҳисобни тенглаширувчи голига муаллифилик қилди

Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам курашларга бой ўтди, аммо дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

“Зенит” – “Челси” – 3:3

Голлар: 0:1 – 2 Вернер, 1:1 – 38 Клаудиньо, 2:1 – 41 Азмун, 2:2 – 62 Лукаку, 2:3 – 85 Вернер, 3:3 - 90+5 Ерохин .

“Зенит” – Кержаков, Караваев, Ловрен, Ракицкий (Круговой, 66), Дуглас Сантос, Кузяев (Оздоев, 79), Барриос, Вендел (Мостовой, 51), Малком (Ерохин, 79), Азмун (Дзюба, 79), Клаудиньо.

“Челси” – Аррисабалага, Аспиликуэта, Кристенсен, Сарр, Джеймс, Сауль (Алонсо, 75), Баркли (Зиеш, 65), Маунт, Хадсон-Одои (Пулишич, 65), Лукаку (Хавертц, 75), Вернер.

Огоҳлантиришлар: Хадсон-Одои (37), Ловрен (60).

Киритилди: 00:43, 09.12.2021.
Ўқилди: 3697 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик