Кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Туриннинг “Ювентус” жамоаси ўз майдонида Швециянинг “Мальмё”ни қабулқилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 21 ёшли Мойзе Кин киритди. У 18-дақиқада ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ва “Ювентус”нинг Чемпионлар лигасида гол урган иккинчи энг ёш италиялик футболчиси бўлди. Кин буни 21 ёш-у 283 кунлик пайтида амалга оширди.
Маълумот ўрнида, Алессандро Дель Пьеро “Ювентус” таркибида Чемпионлар лигасида гол урган энг ёш италиялик футболчи ҳисобланади.