Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

"Олтин тўп" соҳибига ушбу жамоадан жой топилмади. ЕЧЛ гуруҳ бошқич рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасида кузнинг энг яхши футболчилари.

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги учрашуви кеча Бергамода бўлиб ўтди ва боқичга якун ясалди. Stadion.uz нашри энг яхши, дея ҳисоблаган футболчилардан рамзий жамоа тузиб чиқди.

Дарвозабон

Тибо Куртуа (“Реал”, Белгия)

"Реал Мадрид" майдонда доминант футбол ўйнамайди ва мукаммал ҳимоявий ўйин билан мақтана олмайди, лекин 6 ўйинда атиги 3 та гол ўтказиб юборди. Чемпионлар лигасидаги энг яхши натижа "Бавария" билан тенг. Аммо Мануэль Нойерда ҳар бир ўйинда ўртача 1,8 сейв бўлса, Тибо Куртуа 3,7 та сейвга эга. "Буюк Белгия девори" "Реал Мадрид" ўйинчиларига ўзларини ишончли ҳис қилишида катта роль ўйнади.

Ҳимоячилар

Расмус Кристенсен ("Залцбург", Дания)

У Дания терма жамоасида Евро-2020да ўйнамаган, аммо кузда терма жамоага чақирувлар бўла бошлаган. Кучли ва чаққон Расмус ҳимоя қанотида кучли таассурот қолдирди, ундан ўтиб кетиш деярли ван Дейкдан ўтиш билан баробар. Чемпионлар лигасида Кристенсен ўзининг ажойиб ҳимоявий ўйини билан ёдда қолди, Австрия чемпионатида ҳам у мунтазам равишда гол уради.

Себастян Коатес ("Спортинг", Уругвай)

Коатес билан ва Коатессиз "Спортинг" икки хил жамоага айланади. Сардор майдонда бўлганида "шерлар" 4 ўйинда 3 та гол ўтказиб, 9 очко жамғарган ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритган. Себастянсиз - иккита мағлубият ва тўққизта ўтказиб юборилган голлар. Ҳақиқий етакчи ва жуда сифатли ҳимоячи Уругвайдан тўғридан-тўғри "Ливерпуль"га ўтгани бежиз эмас. Агар унда жароҳатлар бўлмаганида эди ҳали ҳам АПЛда ўйнаётган бўлиши мумкин эди.

Дайот Упамекано (“Бавария”, Франция)

Юлиан Нагельсманн билан "РБ Лейпциг"дан "Бавария"га кўчиб ўтди, бу эса мослашишни осонлаштирди, гарчи формага кириш учун вақт керак эди. Ваҳоланки, Чемпионлар лигасида Упамекано барча ўйинларни юқори савияда ўтказди, 23 ёшли футболчи ўз қобилиятига шунчалик ишонадики, гўё у ўнлаб йиллардан бери «Бавария» ҳимояси марказида ўйнаб юргандек.

Жоау Канселу ("Манчестер Сити", Португалия)

"Манчестер Сити"нинг Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқишида жамоавий ўйин асосий роль ўйнади. "Манчестер Сити" жамоасида ўйинчиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш тобора қийинлашмоқда, шаҳарликлар жамоаси бутун бошли механизм каби ишлайди. Лекин Кансело бу кузда барча ўйин ва турнирларда ажойиб кўриняпти.

Ярим ҳимоячилар

Жордан Хендерсон (“Ливерпуль”, Англия)

"Ливерпуль" УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 6та ўйиндан 6тасида ғалаба қозонган биринчи инглиз клуби бўлди ва "қизиллар" ўз майдонида "Милан" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ғалабали серияни бошлади, Хендерсон ўша ўйинда ҳал қилувчи голни урди. Клопп бошқарувидаги “Ливерпуль”ни Жордансзи тасаввур қилиб бўлмайди.

Марцело Брозович (“Интер”, Хорватия)

Чемпионлар лигасида ғолиб бўладиган жамоа таркибида, албатта, бир хорватиялик футболчи бўлиши керак. Брозович ва Перишич эса "Интер"га ғалаба қозониш имкониятини тақдим этиши мумкин. Марсело ҳар сафар майдонга тушганида жамоавий ўйин бошқотирмаларини бирлаштирган йигит 92% аниқ узатмаларга эга.

Ҳужумчилар

Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”, Миср)

Голлар футболчи учун гапиради. Салоҳ Англия премьер-лигасининг биринчи даврасидаги энг яхши футболчиси. Чемпионлар лигасида ҳам у мунтазам равишда голлар билан ўзини эслатиб туради. Салоҳ 7 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Унинг аралашувисиз «Ливерпуль» плей-оффга осонликча чиқа олмасди.

Криштиану Роналду ("Манчестер Юнайтед" Португалия)

Роналдунинг голларисиз "Манчестер Юнайтед" умуман гуруҳдан чиқа олмасди, бу ўтган йили "қизил иблислар" билан содир бўлганди. Криштианунинг 6 голи манкунианликларга учта ғалаба ва дуранг келтирди. У натижага ажойиб таъсир кўрсатди ва ўйин муаммолари ва бошқарув инқирозига қарамай "МЮ"ни 1/8 финалга олиб чиқди.

Роберт Левандовски (“Бавария”, Польша)

Роберт гуруҳ босқичида 9 та гол ва 2 та голли узатмага эга бўлиб, сўнгги ўйинда фақат "Барселона" дарвозасини ишғол эта олмади, лекин дўсти Мюллерга ўзини ассистентлик қилди. "Бавария"нинг 22 та голидан (гуруҳ босқичидаги энг яхши натижа) 11 тасида Левандовски бевосита иштирок этган.

Себастьен Аллер ("Аякс", Кот-д'Ивуар)

Ажабланарлиси, лекин ҳақиқат: Чемпионлар лигаси қишки танаффусига Роберт Левандовски тўпурар бўлиб чиқиб кетмади. Гуруҳ босқичидаги олтита ўйиннинг ҳар бирида гол урган футболчи умумий 10 бор рақибларни ранжитди. Кот-д'Ивуарлик ҳужумчи Чемпионлар лигасида дебют мавсумини ўтказмоқда, аммо умуман янги ўйинчига ўхшамайди.

Киритилди: 10:54, 10.12.2021.
Ўқилди: 6550 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.