Кириш Регистрация
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца 2-1 Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад

Оғир атлетика. Достон Ёқубов: «Бу шунчаки бошланиши»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бугун мухлисларга чексиз қувонч улашди.

Хабарингиз бор, бироз олдин -67 кг вазн тоифасида Достон Ёқубов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Юртдошимиз ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Аввало, шундай шароитлар яратиб берилгани учун Президентимизга раҳмат айтаман. Қолаверса, Туризм ва спорт вазирлигига, Олимпия миллий қўмитаси, Миллий гвардия, Касаба уюшмалари федерациясига раҳмат айтаман.

Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига алоҳида ташаккур дейман. Мени шу ерда қўллаб турган мухлисларга ва доимо ёнимда бўладиган оила аъзоларимга раҳмат айтаман.

Шунингдек, Шахрилло ака Маҳмудовга, Фарход ака Мирзажонов, Баҳром ака Абдумаликовга, Баҳром ака Мендибоев, Жўра ака Зоиров ва Обид ака Муслимовга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мусобақа қизғин курашларга бой бўлди. Ҳамюртларимиз кўз ўнгида бўлгани учун ҳам хаяжон жуда кучли. Худо хоҳласа, бу бошланиши ва кейинги мусобақаларда янада яхшироқ натижалар, олтин медаль ва рекордлар билан юртимиз байроғини баланд кўтаришга, ҳамюртларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

Ушбу мусобақага Туркия ва Украина давлатларида ўқув-машғулот йиғинлари орқали тайёрландик. Машғулотларда даст кўтариш бўйича натижаларимни яхшилашга эришдик. Бунда мураббийларимнинг хизмати катта, уларга яна бир бор раҳмат.

Адҳам Олимпиададан кейин кўп вақт ўтмади. Шунинг учун ҳам у бу мусобақага оптимал спорт формасида етиб кела олмади, аммо бунга қарамай, у зўр иштирок этди дея оламан. Даст кўтаришда бироз омади келмади. Силтаб кўтаришда эса ўз даражасини яна бир бор кўрсатиб, шоҳсупадан жой эгаллади.

Менимча, шу вазнда қоламан. Энди ҳаммасини вақт кўрсатади ва нима бўлганда ҳам мураббийларим билан маслаҳатлашган ҳолда бир қарорга келамиз», — дейди Ёқубов.

Киритилди: 23:20, 10.12.2021.
Ўқилди: 1852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик