"Барселона"нинг франциялик ҳужумчиси, айни дамда "Атлетико"да ижарада ўйнаётган Антуан Гризманн "Реал"га қарши Мадрид дербисидан аввал фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз доимо дербида ўйнашни яхши кўрамиз. Мухлисларимиз учун, ўзимиз учун, клуб учун... Бу ўйинда бор кучимни майдонда ташлаб кетмоқчиман. Бундай учрашувлар ҳар доим катта аҳамиятга эга.
"Реал"га қарши ўйин чемпионлик тақдирини ҳал қилади деб ўйламайман. Мавсум ҳали жуда узоқ давом этади, биз энди декабрь ойидамиз. Олдинда ҳали кўп ўйинлар бор, ҳаммаси биз учун яхши бўлиши мумкин. Якшанба куни ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Келинг, кейин нима бўлишини кўрамиз.
Худди шу руҳда ўйнашда давом этишим керак, бу ҳали бошланиши. Мен бу ерга катта истак билан келдим. Мен майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам барчага намуна бўлишим керак. Мен тўғри йўлдаман деб ўйлайман. Биз ишлашда давом этишимиз керак”, - деди Гризманн "Movistar" телеканалига берган интервьюсида.