«Барселона» ва Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Педри «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва ПСЖ клубларининг қизиқишлари ҳақида фикр билдирди.
«Барселона»да бўлганимдан хурсандман, шу клубда қолмоқчиман. Бу менинг орзуим. 2026 йилгача бу жамоада ўйнашга рухсат беринг, кейин кўрамиз. Ҳозиргина каталонияликлар билан янги шартнома имзоладим», - дейди Педри.
Аввалроқ Педри France Football журналининг 2021 йилдаги энг яхши ёш футболчиси совринини олган эди. Эслатиб ўтамиз, Педри «Барселона»да 2020 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда 19 ёшли яримҳимоячи Испания чемпионатининг 2 та учрашувида қатнашди. Мушаклардаги муаммолар туфайли Педри 2021 йил охиригача мусобақада иштирок этмайди.