Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

"Реал" чорак финалга чиқди

Баҳо:
+1 | -

Москвада сўнгги дақиқада киритилган гол бугунги меҳмонларга кичик бўлса-да, умид баҳш этаётганди. Аммо ортиқча куч сарфламасдан ҳам, “Реал” футболчилари вазифани ортиғи билан уддалашди. Аввалига Каканинг жарима майдонига ёриб киришини Игуаин самарали якунлади. Иккинчи таймда эса Криштиану Роналду узоқ масофадан зарба бериб, дарвозабонни хато қилишга мажбур этди. Иккинчи таймда майдонга чиққан Бензема эса қисқа танаффусдан сўнг қайтишини гол билан нишонлади.

Учрашувнинг энг чиройли голи эса, меҳмонлар ҳисобига ёзилди. Тошичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган  зарбаси тўсинга тегиб, Касильяс дарвозасидан жой олди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқасида яна ўша Бензема деярли очиқ дарвоза қаршисида турган Роналдуни тўп билан таъминлади. Португалиялик ҳужумчи дубл қайд этди ва ЕЧЛ да ушбу мавсумда киритган голлари сонини олтитага етказиб олди. Айтганча, Роналду “Бернабеу”да мана қаторасига еттинчи ўйиндирки, майдонни голсиз тарк этмаяпти.

РЕАЛ – ЦСКА  – 4:1 (1:0)

Голлар: Игуаин (26), Роналду (55, 90), Бензема (70) – Тошич (77), 4:1 – Роналду (90).

РЕАЛ МАДРИД: Касильяс, Арбелоа, Рамос, Пепе, Марсело, Кака (Гранеро, 75), Хедира, Алонсо, Озил (Л. Диарра, 88), Игуаин (Бензема, 69), Роналду.

ЦСКА: Чепчугов, А.Березуцкий, Игнашевич, В.Березуцкий, Щенников, Алдонин (П. Мамаев (6.5), 46), Вернблум, Дзагоев, Тошич (Нецид (6), 81), Муса (Секу, 60), Думбия.

Огоҳлантиришлар: Чепчугов (15), В.Березуцкий (32), Муса (39), Алонсо (50), П. Мамаев (84).

Киритилди: 03:28, 15.03.2012.
Ўқилди: 11128 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.