"Милан" Италия чемпионатининг 17-тури доирасида сафарда "Удинезе" билан тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
"Россонери" сафида иккинчи бўлим бошида майдонга ярим ҳимоячи Жуниор Мессиас тушди ва баҳс охирига қадар ўйнади. Эътиборли томони, унинг футболкасида фамилияси хато ёзилганди: "Messias" ўрнига "Meessias", яъни "e" ҳарфи битта ортиқча ёзилганди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" мазкур учрашувда Златан Ибраҳимович томонидан қўшиб берилган дақиқаларда урилган гол эвазига дурангга эришди.